Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
7 миллиард 650 миллион 664 минг сўм солиқ қарзи ундирилди
16:18 / 2021-08-04

Мажбурий ижро бюроси Шеробод туман бўлими иш юритувига Сурхондарё вилоят давлат солиқ бошқармасининг қарорига асосан қарздор “Сурхондарё Агрохизмат” масьулияти чекланган жамиятидан давлат фойдасига 7 миллиард 650 миллион 664 минг сўм солиқ қарзи ундириш тўғрисидаги ижро иши келиб тушган.

Мазкур иш “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги қонунининг талабларига мос келганлиги сабабли ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилиниб, ижро ҳаракатларига киришилган.

Қарздорлик ўз вақтида тўланмагани учун Бюронинг туман бўлими томонидан мажбурий ижро ҳаракатлари бошланди. “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги қонуннинг тегишли моддаларига асосан қарздор жамиятнинг барча ҳисоб рақамларига банд солиниб, инкассо топшириқномаси қўйилди. Шунингдек, “Сурхондарё Агрохизмат” масьулияти чекланган жамиятига тегишли "Ласетти" русумли автомашинаси хатланиб, сақлаш учун Бюронинг Шеробод туман бўлимига олиб келинди.

Мажбурий ижро ҳаракатлари чоғида ижро ҳужжати бўйича қарздор жамиятдан 7 миллард 650 миллион 664 минг сўм пул маблағлари ундирилиб, Сурхондарё вилояти Давлат солиқ бошқармасининг тегишли ҳисоб рақамларига ўтказиб берилди.

Қ.Турсунов, МИБ Сурхондарё вилоят  

бошқармаси катта инспектори

Холмўмин МАМАТРАЙИМОВ, ЎзА