Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
7 кунда 700 дан ортиқ ариза
15:08 / 2020-07-27

Рақамли иқтисодиёт учун кадрларни тайёрлаш ҳар бир олий ўқув юрти учун устувор вазифага айланиши керак.


Рақамли иқтисодиёт учун кадрларни тайёрлаш ҳар бир олий ўқув юрти учун устувор вазифага айланиши керак. Рақамли трансформация соҳасидаги экспертлар ёш мутахассисларни ўтган асрнинг услублари, дарсликлари ва ўқув қўлланмалари асосида ўқитиш ёшлар ривожланишини секинлаштириб, уларга фойдадан кўра, кўпроқ зарар келтиради деган фикрни илгари сурмоқда.

Банк-молия академияси янги ўқув йилида «Молия ва молиявий технологиялар» мутахассислигини очмоқда. Мазкур мутахассисликда банк ва молия хизматларини рақамлаштириш соҳасидаги лойиҳалар раҳбарлари таҳсил олади. Ушбу мутахассислар туфайли янги мобил иловалар ва онлайн-сервислар кенг тарқалиш имконига эга бўлади.

Магистратурада таҳсил олиш учун кўпроқ лойиқ номзодларни саралаш учун Академия ёш, асосий таълим ва соҳадаги иш тажрибаси бўйича чекловларни олиб ташлади. Энди бу ерда асосий таълими ахборот технологиялари ва математика соҳасида бўлган мутахассислар учун ҳам эшиклар очиқ.

“Академияга қабул Кейс-чемпионат форматида амалга оширилади. Биз ҳар куни иштирок этиш учун юзлаб аризалар оламиз, Ўзбекистонда магистратурага қабул биринчи маротаба бу шаклда амалга оширилаётгани сабабли номзодлар катта қизиқиш билдирмоқда", - дейди Банк-молия академияси проректори вазифасини вақтинча бажарувчи, иқтисод фанлари доктори Зафар Бердиназаров.

Очик Кейс-чемпионатнинг иштирокчилари учун Академия раҳбарияти АҚШ, Қозоғистон, Миср, Россия, Уммон ва бошқа давлатлардан бой амалий тажрибага эга экспертларни жалб қилди.

Кейс-чемпионат давомида иштирокчилар қуйидаги долзарб масалалар бўйича ўз ечимларини таклиф этади:

– молиявий ташкилотлар ва банклар 2030 йилда қандай бўлиши ҳақида тасаввурлар;

– иқтисодий ўсишни таъминлаш ва инфляцияни камайтириш усуллари;

– капитал бозори ҳажмини 10% ЯИМгача ошириш йўллари;

– солиқ тизимини тубдан ўзгартириш йўллари;

– пандемия шароитида иқтисодий ўсишни таъминлаш.

Биринчи ҳафтанинг ўзида Банк-молия академияси сайтида(qabul.bfa.uz) 700 дан ортиқ номзод рўйхатдан ўтди. Уларнинг айримлари билан танишсак:

Навоий тоғ-металлургия институти битирувчиси Сарваржон Мизробов Академияда яратилган имкониятлардан фойдаланишни режалаштирган ҳамда билим ва иқтидорини намоён этишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган.

Asia Alliance Bank мутахассиси, Тошкент молия институти битирувчиси, тошкентлик Ислам Исканов таъкидлашича: «Академияда иқтидорли ёшлар учун шарт-шароитлар яратилган. Шу боис Кейс-чемпионатда юқори натижаларга эриши учун барча кучимни сарфлайман».

Бухоро давлат университетининг 3-босқич талабаси Авезжон Абдуллоев айтишича: «Мен бир қатор хорижий давлатлар, жумладан Хитой, Туркия, Қозоғистон ва БААда стажировка ўтаб келиб, ўқишни давом эттиряпман. Биринчи Кейс-чемпионат ҳақида эшитишим билан унда иштирок этишга қарор қилдим. Мақсадим Банк-молия академиясида яратилган имкониятлардан фойдаланиш ва мамлакатимиз иқтисодиётини ривожлантиришга ўз ҳиссамни қўшиш».

«Банк-молия академиясида ишга бўлган янги ёндашувлар энг яхши иш берувчилар эътиборини тортмоқда. Агробанк, Қурилишсаноатбанк, Асака банк, Ҳамкорбанк ва Капиталбанк ўз грантларини магистратурада таълим олим учун ажратишга тайёрлигини тасдиқлаб бўлди, давлат органлари ходимлари Кейс-чемпионата ғолиб бўлиб, таълим олиш учун давлат грантини олиши мумкин" - деди Академия кафедра мудири, иқтисод фанлари доктори Фозлиддин Аллаяров.

Банк-молия академияси ва Миллий банк барча номзодларга омад тилайди ҳамда Кейс-чемпионатига 2020 йил 1 августга қадар рўйхатдан ўтиш мумкинилигини эслаб ўтади.

Банк матбуот хизмати.
Реклама ҳуқуқи асосида