Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
7 декабрь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти
11:33 / 2025-12-06

Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 7 декабрь куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб ёмғир ёғади. Кундузи ёғингарчилик бўлмайди. Кечқурун бироз ёмғир ёғиши мумкин. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 3-5, кундузи 11-13 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикасида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғади. Шимолда ёмғир қорга айланиши мумкин. Баъзи жойларда туман тушиши кутилмоқда. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Кечаси 2-7 даража совуқ, кундузи 1-6 даража илиқ бўлади. 

Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, куннинг иккинчи ярмида баъзи жойларда ёмғир ёғиб, туман тушиши кутилмоқда. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 3-8 даража илиқ бўлади. 

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 2 даража совуқ, 3 даража илиқ, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади. 

Тошкент, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғиб, туман тушиши кутилмоқда. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0-5 даража илиқ, айрим жойларда 2 даражагача совуқ, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади. 

Самарқанд вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0-5 даража илиқ, баъзи жойларда 2 даражагача совуқ, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади. 

Қашқадарё вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 2-7, кундузи 12-17 даража илиқ бўлади. 

Сурхондарё вилоятида ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб айрим жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Кундузи ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 2-7, кундузи 12-17 даража илиқ бўлади. 

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0-5 даража илиқ, айрим жойларда 2 даражагача совуқ, кундузи 6-11 даража илиқ бўлади. 

Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиб, туман тушиши мумкин. Тошкент ва Наманган вилоятларининг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 1-6 даража совуқ, кундузи 2-7 даража илиқ бўлади. 

Муҳим ҳодисалар 

Жорий йилнинг 8-10 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келади. 

8-9 декабрь кунлари Ўзбекистоннинг баъзи жойларида ёмғир ёғади. Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида 8-10 декабрь кунлари ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, вақти-вақти билан кучаяди. 

9-10 декабрда шимолда ва чўл ҳудудларининг айрим жойларида шамолнинг тезлиги секундига 15-18 метргача, баъзи жойларида секундига 20-22 метргача кучайиши мумкин. 

10 декабрга келиб, марказий ҳудудларда ҳарорат аста-секин кечаси 2-5 даража совуққача, кундузи 3-6 даража илиққача, шимолда кечаси 7-10 даража совуққача, кундузи 0-3 даража илиққача пасайиши кутилмоқда. 

6-9 декабрь кунлари Тошкент ва Наманган вилоятларининг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор. 

ЎзА