Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
7 август куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти
14:36 / 2022-08-06

Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 7 август куни Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 20-22 даража илиқ, кундузи 35-37 даража иссиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 20-25 даража илиқ, кундузи 32-37 даража иссиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 20-25 даража илиқ, кундузи 34-39 даража  иссиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 20-25 даража илиқ, кундузи 33-38 даража иссиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 20-25 даража илиқ, кундузи 35-40 даража иссиқ бўлади.  

Андижон,  Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 18-23  даража илиқ, кундузи 32-37 даража иссиқ бўлади.

Республикамизнинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Момақалдироқ пайтида шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 15-20, кундузи 23-28 даража илиқ бўлади. 

Муҳим ҳодисалар

6-8 август кунлари Наманган ва Фарғона вилоятларининг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел келиш хавфи бор.

ЎзА