Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
675 нафар талабанинг шартнома пули тўлаб берилди
12:40 / 2022-10-07

ФОТОРЕПОРТАЖ

Нукус шаҳрида Ёшлар ишлари агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси томонидан “Ёшлар дафтари – имкониятлар дафтари” шиори остида тадбир ўтказилди. Унда “Нукус шаҳар тажрибаси” асосида шаҳар ва туманлардаги “Ёшлар дафтари”га киритилган 675 нафар талабанинг шартнома пуллари тўлаб берилди.

[gallery-9051]

Тадбирда иштирок этган Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ўринбосари А.Данияров ва Ёшлар ишлари агентлиги Қоракалпоғистон Республикаси бошқармаси раҳбари П.Махсетбаев агентликнинг шаҳар ва туман бўлими бошлиқларига талабалар шартнома пулларининг тўлаб берилгани тўғрисида махсус ваучерларни топширди.

Давлатимиз томонидан яратиб берилаётган бу каби имконият ва имтиёзлар учун талаба-ёшлар ўз миннатдорлигини билдирди.

Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлиги тасарруфидаги ашула ва рақс ансамбли томонидан тайёрланган концерт дастури тадбирга кўтаринкилик бахш этди.



Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ(сурат),ЎзА