English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
666,6 миллион сўм кредитни ўзлаштирган МЧЖ аниқланди
00:19 / 2024-05-02

Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Қорақалпоғистон Республикаси Беруний тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда кредит маблағини талон-торож қилган МЧЖ аниқланди.

“A.A.” масъулияти чекланган жамият масъул шахслари ва бошқалар ишлаб чиқариш цехи биносини сохта ҳужжатлар билан гаровга қўйиб, наслли чорва молларини олиб келиш мақсадида тижорат банки филиалидан ажратилган 666,6 миллион сўм кредитни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда. 

Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири