English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
650 нафар талабгордан 120 нафар энг иқтидорли ёшлар танлаб олинади
18:40 / 2019-08-17

Ҳалима Худойбердиева номидаги ўзбек тили ва адабиётини чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб-интернатга кириш имтиҳонлари бошланди.


Ҳалима Худойбердиева номидаги ўзбек тили ва адабиётини чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб-интернатга кириш имтиҳонлари бошланди. Барча саволлар ва мавзулар Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси томонидан белгилаб берилган ва махсус пакетда муҳрланган ҳолда келтирилган.

Имтиҳон комиссияси маълумотига қараганда ўқув даргоҳида билим олишни хоҳловчилар сони 650 нафардан ошган. Қабул жараёнида болалардан “Болалигим — пошшолигим”, “Табиат бизнинг дўстимиз”, “Мен севган эртак”, “Онам айтган эртаклар” каби лирик мавзуларни ёритиб бериш талаб қилинади. Ўқувчиларга саксон-юз атрофидаги сўздан иборат иншо ва оғзаки суҳбат жараёнида жавоб бериши керак бўлади. Баҳолаш жараёнида ўқувчиларнинг айниқса, ижодий кўникмалари, саводхонлиги ва ҳуснихати инобатга олинади. Ва энг муҳими — улар матн изчиллигига риоя қилишидир.

photo_2019-08-17_18-25-12.jpg

– Болаларимиз имтиҳон топшириши жараёнини кузатиб бориш учун бизга барча қулай шароитлар яратилган, – дейди Оқ олтин туманидан келган Зулфия Норматова. – Бугун кўпчилик қаторида 12 ёшли қизим Дилором Абдусатторова ҳам имтиҳон топшираяпти. Имтиҳоннинг жавобини бугуноқ билар эканмиз.

Шуни таъкидлаш лозимки, бу ердаги кўпчилик ўқувчилар ҳали ёш бўлишига қарамай, ўзлари мустақил шеърлар ҳам ёзган. Оқолтин туманидан келган Фарангиз Мадаминова ўз шеърларини “Ғунча” журналига топширган. Янгиер шаҳридаги 2-умумтаълим мактаби ўқувчиси Исмоил Мавлонов эса Ҳалима Худойбердиева ҳақида шеър ёзиб, кенг аудиторияларда бир неча марта ўқиб беришга улгурган.

Имтиҳон натижаларига кўра, 120 нафар энг иқтидорли ва чуқур билим эгалари бўлган 12-15 ёшли ўқувчилар юқорида номи келтирилган мактаб-интернатга қабул қилиниши кўзда тутилган.