Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
625 нафар фуқаронинг автотранспорт воситаси жарима майдончасига жойлаштирилди
20:08 / 2025-10-23

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 63-моддасида фуқаролар қонун билан белгиланган солиқлар ва маҳаллий йиғимларни тўлаши шартлиги белгиланган. Лекин бугунги кунда ўзларининг конституциявий бурчларини бажармай келаётган шахслар ҳам учрамоқда.

Буни Қашқадарё вилояти мисолида ҳам кўриш мумкин. 

Маълумотларга кўра, бугунги кунда вилоятда солиқ қарзи мавжуд бўлган 7 минг нафар фуқаронинг 50 миллиард сўмлик қарзини ундириш бўйича вилоят солиқ бошқармаси ва ички ишлар бошқармаси ҳамкорлигида таъсирчан чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. 

[gallery-25891]

Хусусан, қарздорларнинг номида бўлган автотранспорт воситалари вилоят ички ишлар бошқармаси жамоат хавфсизлиги хизмати йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси томонидан белгиланган тартибда жарима майдончаларига қўйилмоқда. 

– Олиб борилган тадбирлар давомида 625 нафар фуқаронинг 5 миллиард сўмдан ортиқ солиқ қарзи сабаб автотранспорт воситалари вақтинчалик сақлаш учун жарима майдончаларига киритилди, – дейди вилоят солиқ бошқармаси ахборот хизмати раҳбари Фирдавсий Жабборов. – Натижада 498 нафар фуқаронинг 3,5 миллиард сўмлик солиқ қарздорлиги ундирилиши таъминланди.

Ушбу йўналишда тадбирлар давом этмоқда. 

Ўлмас Баротов, Жамшид Норқобилов (сурат), ЎзА мухбирлари