61 миллион сўмлик дори воситаларининг яширин айланмасига чек қўйилди
Тошкент вилояти божхона бошқармаси “Фарҳод” чегара божхона постига қўшни давлатдан пиёда кириб келган фуқаронинг қўл юклари божхона кўригидан ўтказилганида йўловчи божхона декларациясида ёзиб кўрсатилмаган ва оғзаки сўровда маълум қилинмаган қиймати 61 миллион 321 минг сўмлик 836 дона дори воситалари ва 1 дона “Niscomed” номли тиббий ускуна борлиги аниқланди.
Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Маълумот ўрнида, аҳолини сифатли, самарали ва хавфсиз фармацевтика маҳсулотлари билан таъминлаш мақсадида тегишли қонунга мувофиқ, дори воситаларини ва тиббий буюмларни реализация қилиш фақат дорихоналар томонидан амалга оширилади.
ЎзА