Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
603 миллион сўмлик "iPhone 13"ларни ноқонуний олиб кирилишига чек қўйилди
15:30 / 2022-03-30

Фарғона вилояти божхона бошқармаси контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ҳамда вилоят ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда олдиндан олинган тезкор маълумотларга асосан ўтказилган тадбир давомида уяли алоқа воситаларининг ноқонуний савдоси фош этилди. Фуқаро Э.Д. бошқарувидаги “Кобальт” русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб, ушбу автомашинада йўловчи сифатида кетаётган фуқаро А.Н.га тегишли бўлган қўл юклари белгиланган тартибда холислар иштирокида кўздан кечирилганида, хорижда ишлаб чиқарилган ва божхона расмийлаштирувидан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган, умумий қиймати 603 миллион сўмлик жами 43 дона “iPhone 13 Pro” ва “Iphone 13 Pro Max” номли уяли алоқа воситалари борлиги аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

М.Сулаймонов, ЎзА