600 га яқин хотин-қиз иш билан таъминланди
Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш жамоат фондининг 2019 йилги ресурс маблағларидан 5 минг 844 нафар хотин-қиз 143 миллиарддан ортиқ кредитлар ажратилди.
5 та муҳим ташаббус
Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш жамоат фондининг 2019 йилги ресурс маблағларидан 5 минг 844 нафар хотин-қиз 143 миллиарддан ортиқ кредитлар ажратилди.
2 минг 695 та тикувчилик, қандолатчилик ва бошқа йўналишларда кичик корхоналар ташкил этилиб, уларда 22 минг 315 нафар иш ўрни яратилди. оилавий боғчалар сони 3 минг 480 тани ташкил этилиб, хотин-қизлар учун қарийб 10 минг иш ўрни яратилди.
14 та ҳудудда “Хотин-қизлар тадбиркорлик марказлари” ташкил этилди. Марказларда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш истагини билдирган хотин-қизлар учун қисқа ўқув-курслари ташкил этилган.
Ушбу марказлар бугунги кунда 27 148 нафар хотин-қизга тадбиркорлик, ҳунармандчилик, касблар бўйича қайта тайёрлаш, бандлигини таъминлаш йўналишлари бўйича кўмаклашди. Уларнинг 11 минг нафари қисқа ўқув курсларида ўқитилди.
Ўтган йили “Мен муваффақиятли аёлман” лойиҳаси ишлаб чиқилди. Шунингдек, ҳудудий тренинг марказларида ишга кириш учун ҳужжатларни қандай тартибда тайёрлаш, интернет ва бошқа замонавий технологиялардан фойдаланган ҳолда иш қидириш, компьтер билан ишлаш, оилавий меҳмонхонани ва миллий/умумий овқатланиш иншоотларини ташкил қилиш бўйича аёлларни ўқувларини ташкил қилиш, халқаро бизнес платформасида рўйхатдан ўтиш ва ушбу платформадан муваффақиятли бизнес учун фойдаланиш ва реклама материалларини яратиш бўйича ўқитиладиган курсларнинг ўқув дастурларининг лойиҳалари ишлаб чиқилди.
Миграция таъсиридаги хотин-қизларга замонавий-ижтимоий хизматларни ташкил этиш борасида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан ҳамкорликда вақтинчалик бир марталик иш билан шуғулланувчи хотин-қизлар учун муносиб меҳнат шароитига эга марказлар ташкил этилмоқда. Хусусан, 2020 йилнинг февраль ойида Тошкент шаҳрининг Яшнобод ва Юнусобод туманларида “Кунлик иш бериш маркази”лари фаолиятини бошлади.
2020 йилнинг январь-февраль ойларида бешта муҳим ташаббус доирасида 595 нафар оғир турмуш шароитидаги хотин-қизларнинг бандлиги таъминланди. Ҳудудий “Хотин-қизлар тадбиркорлик” марказларида 4 минг 361 нафар хотин-қизлар қисқа ўқув курсларида ўқитилди.