"60 дақиқа” иши: Трампга 16 миллион доллар тўланади
АҚШ Президенти Дональд Трампга нисбатан “туҳмат иши” учун 16 миллион доллар тўланади. Бу ҳақда "Euronews" ёзган.
Юридик тўловдан ташқари ҳамма маблағ Трампнинг бўлажак президентлик кутубхонасига ўтказилади.
Қўшма Штатлар етакчиси ноябрь ойида "CBS News" телеканали ўша пайтдаги вице-президент Камала Харрис иштирокидаги “60 дақиқа” янгиликлар дастурини атайлаб сохта таҳрир қилганини даъво қилиб, салмоқли миқдорда товон ундирди.
Ушбу масала атрофидаги мунозара ортидан йил бошида ижрочи продюсер Билл Оуэнс истеъфога чиқди. “CBS News and Stations” бош директори Венди МакМахон ҳам лавозимини тарк этган.
Мусулмон Зиё, ЎзА