Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
6 ёшли шахматчилар баҳсида сўнгги тур ўйналмоқда
12:14 / 2026-01-25

ФОТОРЕПОРТАЖ

Пойтахтимиздаги Халқаро шахмат академиясида илк бор 6 ёшгача бўлган ўғил-қизлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати баҳслари бўлиб ўтмоқда.

Бугун 8-тур баҳслари бўлиб ўтди. Эртага эса сўнгги 9-тур ўйналади. 80 нафардан ортиқ ўғил-қиз иштирок этаётган мамлакат чемпионатида қизлар ўртасида Жамилахон Исомиддинова 7,5 очко тўплаб, ягона пешқадам бўлиб турибди. Дарина Ларина ва Мўминабегим Анваржонова 6 очко билан кейинги ўринларни банд қилган. Ўғил болалар баҳсида Имронбек Акромов 8 имкониятдан 7 очко тўплай олди. Муҳаммадали Комилжонов, Муҳаммадюсуф Хожиниғмонов, Усмонхон Баҳодиров ҳисобида эса 6,5 тадан очко бор.

[gallery-27294]

27 ва 28 январь кунлари рапид ҳамда блиц йўналишларида ҳам беллашувлар ўтказиш режалаштирилган.

Муҳаммад АМИН (сурат), ЎзА