English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
6 ёшгача бўлган болалар ўртасида мамлакат чемпионати старт олди
18:38 / 2026-01-20

ФОТОРЕПОРТАЖ

Пойтахтимиздаги Халқаро шахмат академиясида илк бор 6 ёшгача бўлган ўғил-қизлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати баҳслари бўлиб ўтмоқда.

Мусобақанинг тантанали очилиш маросимида мамлакатимизда шахматга бўлган эътибор ёшларимизнинг халқаро ареналарда юксак марраларни забт этаётгани ҳақида сўз борди. Мактабларимизда шахмат дарси жорий этилгани, унинг оммалашуви, болаларда ушбу ўйинга қизиқиш тобора ортаётгани, шахмат туфайли мамлакатимиз обрў эътибори юксалаётгани сўз олган федерация раҳбарияти ҳамда ота-оналар нутқида ҳам таъкидлаб ўтилди.

[gallery-27212]

Бугуннинг ўзидаёқ ёш шахматчилар 2 та турда маҳоратини намоён қилди. Чемпионат баҳсларида 80 нафардан ошиқ ўғил-қиз иштирок этаётгани уларнинг бу соҳага қизиқиши жиддий эканлигини кўрсатиб турибди.

Чемпионат иштирокчилари 9 та тур ўтказади. Ундан сўнг, рапид ҳамда блиц йўналишларида ҳам беллашувлар ўтказиш режалаштирилган.

Муҳаммад АМИН, ЎзА