6 та цемент ишлаб чиқариш корхонаси ишга туширилади
2020 йилда республикамиз бўйича умумий лойиҳа қуввати 4,9 млн. тоннага тенг 6 та цемент ишлаб чиқариш корхонаси ишга туширилиши кўзда тутилмоқда.
2020 йилда республикамиз бўйича умумий лойиҳа қуввати 4,9 млн. тоннага тенг 6 та цемент ишлаб чиқариш корхонаси ишга туширилиши кўзда тутилмоқда.
Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамаси томонидан чиқарилган фармойишда тегишли чора-тадбирлар белгиланди.
Шунингдек, ҳужжатда келгусида цемент заводларида газобетон блоклари, қуруқ қурилиш аралашмалари, тайёр темир-бетон буюмлар ва юқори қўшилган қийматли бошқа маҳсулотлар тайёрлашга доир лойиҳалар ишлаб чиқилиши ҳам қайд этилган.
Эслатиб ўтамиз: ўтган йили юртимизда 2019 йилда жами l0,9 миллион тонна цемент ишлаб чиқарилди. Бунда мазкур фаолият турига ихтисослаштирилган 3,5 миллион тоннага тенг қўшимча қувватлар ташкил этилгани қўл келди.