Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
6 та тижорат банкига нисбатан жарима чораси қўлланилган
14:54 / 2023-10-06

Банк назорати қўмитаси томонидан кредит ташкилотларининг молиявий ҳолатини ўрганиш натижалари бўйича муҳокамаларда 27 та масала кўриб чиқилди.

Хусусан, банклар ва тўлов ташкилотлари томонидан устав фонди (устав капитали) бўйича қонунчилик талаблари бажарилиши, кредит ташкилотлари томонидан жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштириш билан боғлиқ хатарларни бошқаришга доир талабларга риоя этилиши, Марказий банкнинг пруденциал меъёрлари талабларининг бажарилиши, банклар ва микромолия ташкилотларида ўтказилган ўрганишлар натижаларига доир масалалар таҳлил қилинди.

Натижада 1 та тижорат банки ва 1 та тўлов ташкилотининг айрим операцияларини амалга оширишига чеклов ўрнатилди ҳамда 13 та тижорат банки фаолиятида қоидабузарликлар аниқлангани сабабли чора ва санкциялар қўлланилиши тўғрисида огоҳлантирилди.

Шунингдек, 6 та тижорат банкига нисбатан жарима чораси қўлланилди ҳамда устав капитали қонунчилик талабларига мувофиқ шакллантирилмагани муносабати билан 1 та тижорат банкининг актив ва пассив операцияларини тўхтатиш ҳамда 4 та тўлов ташкилотидан фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияларини чақириб олиш тўғрисида қарорлар қабул қилинди.

Ш.Маматуропова, ЎзА