6 та АЁҚШда сифатсиз нефть маҳсулотлари аниқланди – “Ўзэнергоинспекция”
Жорий йилнинг 27 январь куни “Ўзэнергоинспекция”нинг Тошкент марказий назорат-кимё лабораторияси томонидан республика ҳудудларида ўтказилган назорат тадбирлари давомида 46 та автомобиль ёқилғи қуйиш шохобчасидан 78 та нефть маҳсулоти намуналари олинди.
Олиб борилган лаборатория таҳлиллари натижасида 6 та АЁҚШда жами 100 214 литр ҳажмдаги нефть маҳсулотлари давлат стандартлари талабларига жавоб бермаслиги, яъни сифатсиз экани аниқланди.
Қоидабузарликка йўл қўйган ушбу АЁҚШларга аниқланган сифатсиз нефть маҳсулотларини сотувга чиқармаслик ҳамда уларнинг сифатини қайта тиклаш бўйича белгиланган тартибда кўрсатмалар берилди.
Н.Зиёдуллаева тайёрлади,
ЎзА