Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
6 ойлик таҳлил: қидирувдаги 313 та автотранспорт воситаси ушланди
16:22 / 2022-07-12

Таҳлилларга кўра, жорий йилнинг 6 ойида Тошкент вилояти ИИБ ЙПХ томонидан қидирувдаги 300 дан ортиқ авто транспорт ва 10 нафарга яқин шахс ушланиб, қарийб 2 килограмм гиёҳвандлик воситаси айланмасига чек қўйилди.

Ҳудудда ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг олдини олиш ва содир этилган жиноятларни фош этиш ҳамда жиноятга жазо муқаррарлигини таъминлаш борасидаги тадбирлар давом этяпти.

Хусусан, даврда ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари туфайли Тошкент вилояти ИИББ ЙПХ ходимлари томонидан жиноят содир этиб, қидирувда бўлган 9 нафар шахс аниқланиб, ушланган. Шунингдек, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан қидирувга берилган 313 та автотранспорт воситаси ушланиб, тегишли тартибда чора кўрилиши таъминланган.

Бундан ташқари, тадбирлар давомида Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари томонидан жами 11 та ҳолатда 1 минг 827 грамм (опий, гашиш, марихуана ва психотроп моддалар) гиёҳвандлик воситалари айланмасига чек қўйилган. Жойларда бу каби тадбирлар давом эттирилмоқда.

А. Мусаев, ЎзА.