Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
6 ойда 68 та янги мактаб барпо этилган
12:23 / 2025-08-26

Шу кунларда юртимизда янги ўқув йилига қизғин ҳозирлик кўрилмоқда. Умумтаълим мактаблари, академик лицей ва олий ўқув юртларида янги ўқув йилини муваффақиятли бошлаш, ўқувчи ва талабалар учун қулай шарт-шароитларни муҳайё қилиш, ўқув-қўлланмалар, дасрликлар билан таъминлаш масалаларига эътибор қаратилмоқда.

Шу билан бирга, таълим масканларини таъмирлаш, реконструкция қилиш, янги биноларни барпо этиш масалалари ҳам доимий эътиборда бўлди. Қувонарлиси, 2025 йилнинг январь-июнь ойларида республикамизда 68 та янги мактаблар ишга туширилган. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълум қилди. Янги мактабларнинг 34 таси қишлоқ жойларига тўғри келади.  

Ҳудудлар бўйича янги мактаблар сони Андижон вилоятига 35 та, Бухоро вилоятига 19 та, Хоразм вилоятига 7 та, Наманган вилоятига 6 та ҳамда Қорақалпоғистон Республикасига 1 та тўғри келмоқда.  

Мазкур таълим масканлари янги ўқув йилида ўқувчиларнинг билим ва салоҳиятини юксалтиришга хизмат қилади. Бир сўз билан айтганда, бугун мамлакатимиздаги барча таълим муассасалари янги ўқув йилини янгича руҳ ва катта шижоат билан бошлашга шай ҳолатга келтирилган.  

М.Комилова,

ЎзА