Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
6 ноябрдан бошлаб Тошкент шаҳрида иситиш мавсуми бошланади
15:30 / 2023-11-02

Пойтахтимизда 6 ноябрдан бошлаб ижтимоий соҳа объектлари ва кўп хонадонли турар жой биноларини иссиқлик энергияси билан босқичма-босқич таъминлаш ишлари бошланади.

Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимияти ахборот хизмати маълум қилди.  

Қайд этилишича, Тошкент шаҳрида марказлашган иссиқлик таъминотидан фойдаланувчи истеъмолчиларни иссиқлик билан таъминлаш мақсадида, 3 ноябрдан бошлаб иссиқлик манбаларидан иссиқлик муҳитининг айланма ҳаракати йўлга қўйилади.  

6 ноябрдан бошлаб ижтимоий соҳа объектлари ва кўп хонадонли турар жой биноларини иссиқлик энергияси билан босқичма-босқич таъминлаш ишлари бошланади.  

М.Комилова, ЎзА