Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
6 минг 838 та тендер савдо жараёнида 10 минг 632 та рақобатга зид ҳаракат содир этилган
16:33 / 2023-08-02

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси мутасаддилари иштирокида матбуот анжумани ўтказилди.

Қайд этилишича, республика бўйича маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва давлат бошқарув органларининг қабул қилган норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатлари рақобат тўғрисидаги қонунчилик нормаларига мувофиқлиги юзасидан хатловдан ўтказилганида 291 та қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди. Мазкур ҳолат бўйича тегишли ишлар қўзғатилган ва ишлар якуни юзасидан қарор ва кўрсатмалар юборилиб, 76 та ҳужжат бекор қилинган.  

Қўмита томонидан ўтган олти ой мобайнида 6 минг 838 та тендер савдо жараёнида 10 минг 632 та рақобатга зид ҳаракат аниқланган.  

Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан Project.gov.uz портали орқали қўмита ва унинг ҳудудий органларига келиб тушган 1 минг 242 та норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг рақобат муҳитига таъсири юзасидан хулосалар тайёрланган. Шундан 104 та қонунчилик талабларига зид нормалар мавжудлиги аниқланган.  

Шунингдек, давлат буюртмачилари томонидан жорий йилнинг июль ойига қадар давлат харидлари электрон тизимлари (xarid.uzex.uz, xt-xarid.uz, tender.mc.uz) орқали амалга оширилган савдоларнинг 10 минг 433 таси қўмита томонидан таҳлил қилинганида, ўрганилган танлов (тендер) савдолари таҳлили натижасида буюртмачилар томонидан 1 минг 340 та савдолар жараёнида 1  минг 375 та рақобатга зид ҳолатлар маълум бўлган. 

Аниқланган ҳолатлар юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига ва Ҳисоб палатасига маълумотномалар тақдим этилган. 95 та ҳолат буюртмачилар томонидан ихтиёрий бартараф этилган, 766 та ҳолат юзасидан ҳудудий бошқармалар томонидан 267 та иш қўзғатилиб, 212 та мансабдор шахсга нисбатан тегишли чоралар кўрилган.  

 

Муҳайё Тошқораева,  

ЎзА