6 миллион 105 минг литр сифатсиз нефть маҳсулотлари аниқланди
Энергетика вазирлиги ҳузуридаги "Ўзэнергоинспекция" томонидан навбатдаги назорат тадбири ўтказилди.
Унга кўра, октябрь ойида 91 ҳолатда 6 миллион 105 минг литр нефть маҳсулотларининг сифатсизлиги аниқланди ва сотувга чиқарилиши олди олинди.
Маълумот ўрнида, Президентимизнинг 2020 йил 4 апрелдаги қарорининг 8-бандига кўра, 2020 йил 1 майдан бошлаб АИ-80 маркали автомобиль бензини ва дизель ёнилғиси чакана нархларини давлат томонидан тартибга солиш бекор қилинган.
Н.Зиёдуллаева тайёрлади, ЎзА