English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
6 кун ичида дунёнинг 36 давлатидан 797 киши Ўзбекистонга кириш электрон визасини олиш учун мурожаат қилган
16:29 / 2018-07-22

Энг кўп Хитой фуқаролари E-VISA олиш учун мурожаат этган бўлиб, уларнинг сони 135 нафарни ташкил этади.

21 июль ҳолатига кўра Ўзбекистонга кириш электрон визасини олиш учун мурожаат қилган хориж фуқаролари сони 797 нафарга етди. Бу ҳақида Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов маълум қилди.
Хисобот жадвали таҳлили шуни кўрсатадики, ўтган 6 кун ичида дунёнинг 36 давлатидан 797 киши Ўзбекистонга кириш электрон визасини олиш учун мурожаат қилган, улардан 429 тасига электрон визалар тақдим этилган. 368 нафар кишининг мурожаати эса кўриб чиқилмоқда.

Энг кўп Хитой фуқаролари E-VISA олиш учун мурожаат этган бўлиб, уларнинг сони 135 нафарни ташкил этади. Шунингдек, АҚШ (119 нафар), Буюк Британия (82 нафар), Франция (66) ва Ҳиндистон (63) фуқаролари бу рўйхатда кўпчиликни ташкил этади.

Эслатиб ўтамиз, Давлатимиз раҳбарининг 2018 йил 4 июлдаги “Ўзбекистон Республикасига хорижий фуқароларнинг кириши тартибини оптималлаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига биноан эндиликда юртимизга кириш визаларини расмийлаштириш хорижий мамлакат фуқаролари учун янада соддалаштирилган тартибда амалга оширилмоқда.

2018 йил 15 июлдан бошлаб E-VISA бериш жараёни бошланди ва хорижий фуқаролар юртимизга кириш визасини расмийлаштириш учун Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари, консуллик идораларига мажбурий мурожаат этишлари бекор қилинди. Бундан ташқари, хорижий фуқаронинг кириш визасини олиш учун мурожаатини кўриб чиқиш муддатлари қисқартирилди. Электрон визани расмийлаштириш учун мурожаат бериш Ўзбекистон Республикасига келиш санасидан уч иш кунидан кам бўлмаган муддатда амалга оширилади.

Электрон виза хориж фуқаросига 30 кун муддатга Ўзбекистон ҳудудида бўлиш ҳуқуқини беради ва бу виза тақдим этилган кундан бошлаб 90 кун муддат ичида амал қилади, уни олиш учун ўрнатилган консуллик йиғими ҳажми 20 АҚШ долларини ташкил этади.