French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
6 февраль – Ўзбекистон ва Хорватия ўртасида дипломатик муносабат ўрнатилган кун
23:09 / 2024-02-06

Болқон ярим ороли шимоли-ғарбий қисмида жойлашган Хорватия Республикасининг пойтахти – Загреб шаҳри.

Парламентли республика – Хорватиянинг амалдаги конституцияси 1990 йил декабрда қабул қилинган. 1997, 2000, 2001 йилларда асосий ҳужжатга тузатиш киритилган. Давлат бошлиғи - Президент умумий тенг ва тўғри яширин овоз бериш йўли билан 5 йил муддатга сайланади. Қонун чиқарувчи ҳокимият фаолиятини икки палатали парламент – Сабор, ижрочи ҳокимият ишини эса президент билан ҳукумат амалга оширади.

Аҳолисининг 78,1 фоизи хорват, қолганлари серб, словен, венгр ва бошқа миллатлар.

1963 йилдан 1991 йилгача Югославия таркибида Хорватия Социалистик Республикаси деб аталган давлат 1991 йил июнда мустақиллик тўғрисидаги Декларацияни қабул қилиб, Хорватия Республикасига айланди.

Хорватия  1992 йил 22 майдан БМТ аъзоси. Миллий байрами – 1990 йил 30 майдан буён нишонлаб келинадиган Давлатчилик куни.

Хорватия маорифи, илмий ва маданий-маърифий муассасалари таркиби ўзига хос. Асосий, 8 йиллик мактаб таълимнинг 1-босқичи сифатида 7-14 ёш болаларни қамраб олади. Кейинги босқичлар 2 йиллик умумий ўрта мактаб, ўрта махсус ва олий таълим шаклида амалга оширилади. Хорватияда бир қанча олий ўқув юртлари бор.

Загреб Нафис санъат академияси, амалий санъат-ҳунармандлик, театр, кино ва телевидение академиялари, Риекада денгиз мактаби мавжуд.

Шунингдек, бир неча илмий тадқиқот институти, меъморлик ва шаҳар лойиҳалаш, фольклорни ўрганиш, тиббиёт тадқиқоти, табиатни муҳофаза қилиш, тарихий ва маданий ёдгорликларни сақлаш, гидрометеорология каби илмий уюшмалар ташкил қилинган.

Сплитда океаншунослик ва балиқ овлаш, Далмация тарихий ёдгорликларни муҳофаза қилиш институтлари жойлашган.

Загребда XVII аср бошларида ташкил этилган қадимий Миллий университет кутубхонасидан ташқари Давлат архиви, Риекада илмий, Задар, Дубровник, Сплит шаҳри кутубхоналари фаолият кўрсатади. Шаҳар галереяси (1961 й.), Археология (1846), Этнография (1919), Геология-палеонтология (1846), Хорватия тарихи (1846), Зоология (1846) каби йирик музейлар ишлайди.

Хорватия радиоси 1926 йилдан, телевидениеси 1956 йилда очилган.

“Хабар” (Весник) ижтимоий-сиёсий, “Славония овози” (Глас Славоние) мустақил, “Янги хабарлар” (Нови весник), “Озод Далмация” (Слободна Далмация), “Спорт янгиликлари” (Спортске новости) кундалик газеталари, “Арена” безакли ҳафтанома, “Глобус” сиёсий ҳафтаномаси каби журналлар, шунингдек электрон нашрлар мавжуд.

Хорватия ахборот агентлиги (ХИНА) 1990 йил 26 июлда ташкил этилган. 100 га яқин журналист матн, фотосурат, видео, графика ва аудио маҳсулотлар тайёрланадиган агентликнинг Хорватия ва хорижда жами 25 бюроси мавжуд.

Эслатиб ўтамиз, Хорватия Ўзбекистон Республикаси мустақиллигини 1991 йил 28 декабрда тан олган ва 1995 йил 6 февралдан дипломатия муносабатини ўрнатган.

Муҳаррама Пирматова, ЎзА