Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
6 апрель куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти
10:31 / 2023-04-05

Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 6 апрель куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши, дўл ёғиши мумкин, кундузи ёғингарчилик бўлмайди. Ғарбдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 7-9, кундузи 17-19 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикасида ҳаво ўзгариб туради, куннинг иккинчи ярмида айрим жойларда ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши, баъзи туманларда дўл ёғиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Шамолнинг тезлиги айрим жойларда секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 5-10, кундузи 18-23 даража илиқ бўлади.  

Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Шамолнинг тезлиги баъзи жойларда секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 5-10, кундузи 18-23 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Шамолнинг тезлиги айрим жойларда секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 7-12, кундузи 15-20 даража илиқ бўлади.  

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади, момақалдироқ бўлиши мумкин.  Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Шамолнинг тезлиги айрим жойларда секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 5-10, кундузи 15-20 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Шамолнинг тезлиги айрим жойларда секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 7-12, кундузи 18-23 даража илиқ бўлади.  

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 5-10, кундузи 18-23 даража илиқ бўлади.

Республикамизнинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, айрим жойларда кучли бўлади. Айрим ҳудудларда ёмғир қорга айланиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Шамолнинг тезлиги баъзи жойларда секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси  2-7, кундузи 7-12 даража илиқ бўлади.

Муҳим ҳодисалар

5-7 апрель кунлари Тошкент вилоятининг 2000 метрдан баланд тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор.

5-7 апрель кунлари республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.  

 

ЎзA