5G технологияси Қишки Олимпиада ўйинларини янада “ақлли” бўлишига имкон берди
Пекиндаги қишки Олимпиада ўйинларида қўлланилаётган 5G технологияси ноёб ва жараённи тўлалигича қамраб олиши билан аҳамиятли ҳисобланади, дейилади “Global Times” газетаси.
“Менимча, ўйинлар вақтидаги 5G алоқаси қамрови юксак технологиянинг энг ёрқин намунаси бўлди. Бизда 19 инновация сценарийлари мавжуд, бу эса, тадбирнинг янада ақлли бўлишига имкон беради”, деди Пекиндаги “China Unicom” директори ўринбосари Ван Чуаньбао “Global Times”га берган интервьюсида.
Пекин ўйинларидаги энг аҳамиятли технология 5G билан маълумотлари булут орқали тарқалади. Бунда воқеани бевосита кузатиш имконияти бор.
“COVID-19 туфайли бевосита томоша қилишга келувчилар миқдори чекланган пайтда бу жуда муҳим”, дейилади хабарда.
З.Мирзабоева