Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
58 та мувофиқлик сертификатлари ҳужжатлар тўпламининг 51 тасида камчиликлар аниқланди
15:46 / 2024-08-26

Миллий матбуот марказида Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекцияси томонидан анжуман ўтказилди. Унда тизим ташкилотлари томонидан жорий йилнинг 6 ойида амалга оширилган ишлар тўғрисида маълумот берилди.

Қайд этилишича, Назорат инспекция томонидан жорий йилнинг январь-июль ойларида 255 та корхонада текшириш ўтказилган. 8,1 млрд.сўмлик маҳсулотлар номувофиқлиги аниқланган. Шунингдек, 3 минг 738 та ўлчаш воситаларидан 1727 таси яъни 46,2 фоизи қиёсланмаган. Қолаверса, 120 та 82,7 млрд. сўмлик маҳсулот мувофиқлик сертификатсиз реализация қилинган, 78 турдаги маҳсулотларнинг техник регламент ва стандарт талабларида белгиланган сифат кўрсаткичларига номувофиқлиги аниқланган. 

[gallery-18924]

Бундан ташқари 32 та давлат ташкилотида давлат назорати ўтказилди. Натижада текширилган 5 та маҳсулот амалдаги техник регламент ва стандарт талабларида белгиланган маркировка, сақлаш шароити, даврий синовлар ўтказилмаганлиги аниқланган. Шу билан бирга сифат кўрсаткичи бўйича номувофиқлиги 2 та 151,6 млн. сўмлик маҳсулот мувофиқлик сертификатсиз реализация қилинган. 5060 та ўлчаш воситаларидан 4452 таси қиёсланмаган. Шунингдек, 2 та сертификатлаштириш идоралари томонидан расмийлаштирилган 58 та мувофиқлик сертификатлари ҳужжатлар тўпламидан 51 тасида (87,9 фоиз) камчиликлар аниқланди. 

Ўтказилган текширишлар натижасида қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган корхоналарнинг 277 нафар масъулларига нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик баённомаси ва 165 та корхонага нисбатан 44,2 млрд. сўм молиявий жарима қўллаш учун ҳужжатлар расмийлаштирилган. 

Ш.Маматуропова, О.Пардаев (сурат), ЎзА