Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
57 ёшли Эвандер Холифилд боксга қайтмоқда
17:47 / 2020-05-07

Оғир вазнда бокс бўйича собиқ жаҳон чемпиони америкалик Эвандер Холифилд рингга қайтмоқда.


Оғир вазнда бокс бўйича собиқ жаҳон чемпиони америкалик Эвандер Холифилд рингга қайтмоқда. У ўзининг Twitter-аккаунтида шу ҳақда маълум қилди.

57 ёшли боксчи хайрия мақсадларида бокс беллашувларида иштирок этишини айтган.

25 апрелда жаҳоннинг собиқ мутлақ чемпиони Майк Тайсон ҳам рингга қайтмоқчи эканини маълум қилганди. Унинг таъкидлашича, хайрия мақсадларида рингга кўтарилиши мумкин. Кейинроқ у машқ олиб бораётгани тасвирланган видеони эълон қилди ва мухлисларининг олқишларига сазовор бўлди. 6 май куни австралиялик промоутер Брайан Аматруда Тайсон билан телефон орқали боғланганини ва унга бокс беллашувида иштироки учун бир миллион доллар таклиф этганини таъкидлади.

Тайсон 1997 йилда Холифилдга қарши реванш матчида рақибининг қулоғини тишлаб олган эди. Натижада ушбу беллашув давом эттирилмади, Тайсон бокс мусобақаларидан бир муддат четлаштирилиб, 3 миллион доллар миқдорида жаримага ҳам тортилганди.

Холифилд ўзининг сўнгги беллашувини 2011 йилда ўтказган. Унинг ҳисобида 44 ғалаба ва 10 та мағлубият бор.