English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
57 минг нафардан зиёд аёллар қўллаб-қувватланди
15:07 / 2022-10-27

Андижон вилоятидаги 887 та маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилаётган 63 минг нафар хотин-қиз “Аёллар дафтари”га киритилган бўлиб, уларнинг 57 минг 784 нафарига ёрдам кўрсатилди.

Ўрганишлар, хотин-қизлар билан ўтказилган бевосита суҳбатлар, қолаверса, уларнинг ижтимоий аҳволи, яшаш шароитидан келиб чиқиб, “Аёллар дафтари”га киритилганлар олтита тоифага ажратиб олинди. Ҳар бир тоифа билан алоҳида, тизимли тарзда иш олиб борилди. Жумладан, биринчи тоифага киритилган ижтимоий ҳимояга муҳтож, ишсиз 22 минг 27 нафар хотин-қиздан 21 минг 737 нафарининг бандлиги таъминланди. Шундан, 19 минг 809 нафари ишга жойлаштирилди, 933 нафари мавсумий ишларга жалб этилди, 713 нафари касб-ҳунарга ўқитилди, 209 нафарига ишсизлик нафақаси тайинланди, 63 нафарига Аҳоли тадбиркорлигига кўмаклашиш, Фермерлар кенгаши жамғармалари ва бошқа манбалар ҳисобидан субсидия ажратилиб, уларнинг бандлиги таъминланди.

Тадбиркорлик қилиш истагида бўлган иккинчи тоифага киритилган 9 минг 453 нафар хотин-қизнинг 8 минг 215 нафарига Халқ банки, Агробанк, Микрокредитбанкнинг ҳудудий филиаллари ва бошқа тижорат банклари томонидан 58 миллиард 389 миллион сўм миқдорида кредитлар ажратилди. Ажратилган кредитлар ҳисобига улар ўз тадбиркорлигини йўлга қўйди.
 
Учинчи тоифага боқувчиси бўлмаган, эҳтиёжманд 15 минг 425 нафар хотин-қиз киритилган бўлиб, уларнинг 13 минг 305 нафарига 12 миллиард 895 миллион сўм миқдорида моддий ёрдам кўрсатилди. 

Тўртинчи тоифага I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган, ижтимоий ёрдамга ва даволанишга муҳтож, эҳтиёжманд 8 минг 711 нафар хотин-қиз киритилган бўлиб, уларнинг 7 минг 789 нафарига 6 миллиард 878,2 миллион сўм миқдорида моддий ёрдам кўрсатилди. Жумладан, ногиронлиги бўлган уй-жойини таъмирлашга муҳтож 181 нафар аёлнинг уй-жойи таъмирлаб берилди. Бунинг учун 742 миллион сўм маблағ сарфланди. 

Бешинчи тоифага уй-жойга муҳтож 726 нафар хотин-қиз киритилган бўлиб, уларнинг 602 нафарига амалий ёрдам кўрсатилди. Хусусан, 101 нафар хотин-қиз уй-жой билан таъминланди, 501 нафар хотин-қизга ижара компенсацияси тўлаб берилди. 

Ногирон фарзанд тарбиялаётган олтинчи тоифага киритилган эҳтиёжманд 6 минг 658 нафар хотин-қизнинг 6 минг 136 нафарига 5 миллиард 451 миллион сўм миқдорида моддий ёрдам кўрсатилди.

Юқоридагилардан ташқари, яна 54 минг 694 нафар хотин-қизга муаммосидан келиб чиқиб, қўшимча равишда амалий ёрдамлар берилди. Умуман, вилоятда “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларнинг муаммоларини бартараф этишга қаратилган ишлар изчил давом эттирилмоқда. 

 

[gallery-9308]

Ф. УБАЙДУЛЛАЕВ,
З. УМРЗОҚОВ (сурат),
ЎзА