Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
55 минг гектар майдонда ҳимоя ўрмонзорлари барпо этилган
10:09 / 2022-04-22

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси йиғилишида Давлат дастурининг биринчи чоракдаги ижроси юзасидан Вазирлар Маҳкамасининг ҳисоботи эшитилди.

Тақдим этилган ҳисоботга кўра, ўтган даврда аҳоли саломатлиги ва генофондига зиён етказадиган мавжуд экологик муаммоларни бартараф этишга устувор аҳамият қаратилган. Хусусан, атроф-муҳитнинг ифлосланиш даражасини баҳолаш механизмларини такомиллаштириш атроф табиий муҳитни кузатиш, унинг ифлосланиш даражасини прогноз қилиш, давлат экологик назоратини доимий ахборот билан таъминлаш, ифлослантирувчи манбаларнинг ҳолати ва атроф-муҳитга таъсири мониторингини амалга ошириш мақсадида Текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизимида рўйхатдан ўтказиш орқали ваколатли органни хабардор этиш тартибида атмосфера ҳавоси, ер усти сувлари ва тупроқ ифлосланиши манбаларида давлат экологик мониторинги ўтказиладиган хўжалик юритувчи субъектлар рўйхати шакллантирилган.

Унга асосан атроф-муҳит мониторинги доирасида ҳудудий таҳлил лабораториялари томонидан 385 та корхонанинг 1160 та манбаларида мониторинг амалга оширилган. Натижаларга кўра, 80 та объектнинг 110 та манбаларида меъёрдан ортган ҳолатлар кузатилган.

Ҳисобот даврида республика аҳолисининг ичимлик суви билан таъминланганлик даражасини 87 фоизга етказиш, 32 та йирик шаҳарлар ва 155 та туман марказларида оқова сув тизимларини янгилаш бўйича лойиҳа таклифлари ишлаб чиқилган.

Ҳудудларда ўрмонлар майдонини кенгайтириш ва ўрмон фонди ерларидан самарали фойдаланиш мақсадида Ўрмон фондининг чўл ҳудудларида, жумладан, Орол денгизининг қуриган туби ва Оролбўйи минтақасида “яшил қопламалар” барпо этиш бўйича олиб борилган ишлар, Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ тумани, Хоразм, Бухоро ва Навоий вилоятларида жами 55 минг гектар майдонда чўл ўсимликларидан ҳимоя ўрмонзорлари барпо этилгани фракция аъзолари томонидан ижобий баҳоланди.

Депутатлар Давлат дастурининг ижроси юзасидан тегишли таклиф ва тавсифлар бериб, Вазирлар Маҳкамасининг ҳисоботи маъқуллади.

М.Комилова, ЎзА