Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
54 йил ичида Маккага 99 миллион зиёратчи келган
19:16 / 2023-06-26

Саудия Арабистони Статистика институти муқаддас жойни зиёрат қилиш учун келганлар сони ҳақида маълумот йиғишга киришди.

Ушбу муассаса 1968 йилдан бошлаб тегишли ахборотларни тўплаб, таҳлил қилиб келади. Бу ҳақда мамлакатнинг “SPA” расмий ахборот агентлиги хабар қилди.  

Янгиликлар устунида қайд этилишича, маълумот йиғиш бошлангач, ўтган давр мобайнида Маккага 99 миллиондан зиёд одам зиёрат учун ташриф буюрган. 2023 йил давомида эса диний амалларни бажариш мақсадида ушбу шаҳарга келадиганлар сони жами 2,4 миллион кишига етиши кутиляпти.