English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
54 минг гектарнинг агрокимёвий харитаси ишлаб чиқилиб, 18 минг гектари “GSP+” талабларига мослаштирилади
13:45 / 2024-03-26

Наманган қулай иқлим шароитига эга, бу ерда азалдан мева-сабзавотчилик ривожланган.

Лекин, мева-сабзавот экспорти мавжуд имкониятга мос эмас. Агар иш тўғри ташкил қилинса, экспортни 3-5 баробар ошириш мумкинлиги таъкидланди.  

Шу муносабат билан мева-сабзавот экспортини кўпайтириб, экспорт географиясини кенгайтириш бўйича вазифалар белгилаб олинди.  

Деҳқонларга берилган 18 минг гектарга карантин инспекторлари боғланиб, экспортбоп маҳсулотлар етиштириш ташкил этилади, 54 минг гектарнинг агрокимёвий харитаси ишлаб чиқилиб, 18 минг гектари “GSP+” талабларига мослаштирилади.  

Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Наманган вилоятининг имкониятларини ишга солиш масалаларига бағишлаб ўтказилаётган йиғилишда маълум қилинди.  

ЎзА