Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
52 нафар ёш “Ўзбекистон белгиси” кўкрак нишони билан тақдирланди
14:11 / 2025-12-24

Пойтахтимизда мамлакатимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшиб келаётган бир гуруҳ фаол, ташаббускор ва фидойи ёшларга “Ўзбекистон белгиси” кўкрак нишонини топшириш маросими бўлиб ўтди.

Мазкур тадбир ёшларнинг жамият ҳаётидаги фаоллигини эътироф этиш, шунингдек уларнинг илм-фан, таълим, маданият, санъат, спорт, соғлиқни сақлаш, журналистика, қишлоқ хўжалиги, кичик бизнес ва тадбиркорлик, ҳуқуқни муҳофаза қилиш ҳамда ҳарбий соҳалардаги ютуқларини муносиб баҳолашга қаратилди.

Тақдирлаш маросимида давлат органлари ва жамоат ташкилотлари вакиллари, олий таълим муассасалари раҳбарлари, ҳудудий ташкилотлар фаоллари, “Ўзбекистон белгиси” кўкрак нишони соҳиблари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Бугунги кунга қадар ушбу нуфузли мукофот билан 1 минг 208 нафар ёш тақдирланган бўлиб, бу унинг юксак нуфузи ва аҳамиятидан далолат беради. Бу сафар ҳам илм-фан, таълим, маданият, санъат, соғлиқни сақлаш, журналистика, спорт, қишлоқ хўжалиги, кичик бизнес ва тадбиркорлик, ҳуқуқни муҳофаза қилиш ҳамда ҳарбий соҳаларда таълим олаётган, фаолият юритаётган ва илмий-ижодий изланишлар олиб бориб, юксак натижаларга эришган 52 нафар ёш “Ўзбекистон белгиси” кўкрак нишони билан тақдирланди.

Уларнинг эришган ютуқлари ёшлар орасида билимга интилиш, меҳнатсеварлик, масъулият ҳамда Ватанга садоқат туйғуларини мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Гулноза Бобоева,

ЎзА