51 нафар хотин-қиз янги уй соҳибаси бўлди
Мамлакатимиз Бош Қомусининг 27 йиллиги арафасида Андижон шаҳар, Хўжаобод ва Андижон туманларида истиқомат қилаётган ногиронлиги бўлган, кам таъминланган ва уй-жойга муҳтож хотин-қизларга янги уйлар топширилди.
Мамлакатимиз Бош Қомусининг 27 йиллиги арафасида Андижон шаҳар, Хўжаобод ва Андижон туманларида истиқомат қилаётган ногиронлиги бўлган, кам таъминланган ва уй-жойга муҳтож хотин-қизларга янги уйлар топширилди.
Уйларни топширишга бағишланган тадбирда Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси билан мамлакатимизда одамларнинг оғирини енгил қилиш, уларнинг ҳаётдан рози бўлиб яшашларига кўмаклашиш, айниқса, кам таъминланган оилалар вакилларини, ногирон, оғир ижтимоий шароитда яшаётган аёлларни ижтимоий муҳофаза қилиш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилаётганлиги таъкидланди.
Жорий йилнинг ўтган даврида вилоятда тўрт юз нафарга яқин ана шу тоифадаги аёлларга янги уйлар берилган бўлса, бугун яна 51 нафар хотин-қиз барча қулайликларга эга икки ва уч хонали янги уйлар соҳибасига айланди.
– Ҳар бир инсоннинг ўз уйи бўлгани яхши, – дейди янги уй соҳибаси Андижон шаҳридаги Кенгаш маҳалласида яшовчи Ҳамидахон Турдиева. – Турмуш ўртоғим 1-гуруҳ ногирони, уч нафар фарзандимиз бор, шароитимиз ўта оғир. Тўрт сотихли ҳовлида 4 оила яшаб, жуда қийналар эдик. Президентимизнинг эътибори ва ғамхўрлиги туфайли оиламизга 2 хонали уй берилди. Бундан айниқса, фарзандларимнинг қувонганини кўрсангиз эди. Биз каби оғир шароитда яшаётган инсонларга қувонч улашаётган Президентимизга, эзгу ишларнинг бошида турган барча инсонларга мингдан-минг раҳмат.
Берилган янги уйлар учун бошланғич бадал тўловлари янги уйлар соҳибаларига турли манбаалар ҳисобидан тўлаб берилди.
Янги уйларни топширишга бағишланган тадбирда Андижон вилояти ҳокими Ш. Абдураҳмонов сўзга чиқди.