French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
500 йиллик дипломатия тарихи кўргазмаси (+видео)
19:02 / 2023-12-12

Самарқанд бадиий ижодкорлар уюшмаси кўргазма залида “Усмонийлар империясида дипломатия ва меҳмондорчилик” кўргазмаси очилди.

Кўргазма Туркия Республикаси ташкил этилганининг 100 йиллиги муносабати билан ушбу давлатнинг Самарқанддаги бош консуллиги ҳамда Самарқанд бадиий ижодкорлар уюшмаси ҳамкорлигида ташкил этилди. Унда Туркиянинг мамлакатимиздаги элчихонаси, Юлдуз техника университети ҳамда Султон Абдулҳамид II номидаги илмий-амалий тадқиқот маркази томонидан тайёрланган Усмонийлар империясидан ХIХ асргача бўлган даврда амалда бўлган дипломатик расм-русумлар акс этган тарихий ҳужжатлар, сурат ва қимматли маълумотлар намойиш этилмоқда. 

– Туркия дипломатияси 500 йиллик тарихга эга, – деди кўргазма очилишида Туркия Республикасининг Самарқанддаги Бош консули Салиҳ Жанер. – Бу давр мамлакатимизнинг Европа ва дунёнинг бошқа минтақалари давлатлари билан ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилишида муҳим ўрин тутади. Хусусан, Усмонийлар империяси даври дипломатияси давлатимизнинг халқаро майдонда ўз ўрнини топишида тарихий аҳамият касб этади. 

[gallery-15036]

Кўргазмада айнан Усмонлиларга оид архив ва бошқа тарихий манбалардаги ҳужжатлар, суратлар намойиш этилмоқда. Туркиянинг 100 йиллигига бағишланган мазкур кўргазма элчихонамиз томонидан дастлаб Тошкент шаҳрида ташкил этилганди. Самарқандликларга ҳам бу кўргазма манзур бўлишига ишонамиз. 

Кўргазмада Франция, Швеция-Норвегия, Германия, Эрон ҳукмдорлари, йирик сулолалар аъзоларининг Истанбулга ташрифлари тафсилоти ёзма ва кўргазмали ҳужжатлар ёрдамида баён этилган. Тарихий манбаларга кўра, Усмонийлар давлатининг турк-ислом маданияти ва ўз анъаналари асосида шаклланган дипломатияси жаҳон халқаро дипломатияси қоида ва тамойилларига уйғун тарзда давом эттирилган. Бунда меҳмонларни таклиф қилишдан бошлаб, уларни кутиб олиш, расмий қабул ва саёҳатлар уюштириш ва кузатишдаги ҳар бир кичик ҳолатларгача эътиборга олинган. 

Кўргазма очилишида Самарқанд вилояти ҳокимлиги ва жамоатчилик вакиллари, туркшунос олимлар, ёшлар иштирок этди. 

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/8ClWYs2qzTI" title="500-yillik diplomatiya tarixi koʻrgazmasi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>

Ғ.ҲАСАНОВ, А.ИСРОИЛОВ (сурат), ЎзА мухбирлари