Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
500+Меҳр фаришталари лойиҳаси
11:46 / 2023-05-08

Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш, жамиятда ўзаро ҳамжиҳатлик ҳамда хайр-саховат муҳитини янада мустаҳкамлаш борасида Бухоро вилояти Ғиждувон туманида ҳам кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Ғиждувон тумани ҳокими Шерзод Ашуров ташаббуси ҳамда саховатпеша ҳомийлар томонидан “500+МЕҲР ФАРИШТАЛАРИ” лойиҳаси доирасида хайрия тадбири ўтказилди. Айтиш жоизки, бугун қувончдан, бахтдан барчанинг кўзида ёш. Сабаби “500+Меҳр фаришталари” лойиҳаси айнан бугун, етимлар кўнглини шод этишни мақсад қилди ва буни уддалади. Эътибордан боши осмонга етаётган болажонларнинг эса шодликларини таърифлашга сўзлар ожизлик қилмоқда.

Тадбир кўтаринки руҳда бўлиб ўтди. 500 дан ортиқ болажонлар қалби яйради. Хайрия фонди, саховатпеша тадбиркор ҳомийлар томонидан болажонлар ҳамда уларнинг ота-оналарига қимматбаҳо эсдалик совғалари улашилди. Тадбирда хушовоз хонандалар таклиф этилиб, болажонлар кўнглини хушнуд этди. Тадбирда Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов ҳам қатнашди.  

Зариф Комилов,  

ЎзА