Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
500 дан ортиқ абитуриент Навоий вилоят юридик коллежи қабул имтиҳонида (+ФОТО)
15:06 / 2019-08-22

Адолат мезонлари асосида ташкил этилган мазкур имтиҳон жараёнлари келажакда қонун устуворлиги, халқ манфаати ҳимояси учун муносиб ҳуқуқшуносларни саралаб беришга замин яратади.


Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири буйруғи билан вазирлик тасарруфидаги юридик коллежларга 2019 – 2020 ўқув йили учун ўқувчиларни қабул қилиш бўйича қабул квоталари тасдиқланган. Ҳужжатга мувофиқ, жорий ўқув йили учун вазирликнинг юридик коллежларига тегишли йўналишлар (“Давлат хизматлари бўйича юрист”, “Кадрлар масалалари бўйича юрист”, “Нотариат бўйича юрист”, “Адвокатура бўйича юрист”, “Ижро иши бўйича юрист”, “Шартномавий масалалар бўйича юрист”, “Аграр секторда юрист”) бўйича республика миқёсида жами 3340 нафар ўқувчи қабул қилиниши белгиланган. 

photo5400191866391079958.jpg

21-22 август кунлари Навоий шаҳридаги “Ёшлик” спорт мажмуасида ташкил этилган икки босқичли имтиҳон доирасида Навоий вилоят юридик коллежида таълим олиш учун жами 570 нафар абитуриент ҳуқуқшунослик ҳамда она тили ва адабиёти фанлари бўйича имтиҳон топширди. 

photo5400191866391079961.jpg

Адолат мезонлари асосида ташкил этилган мазкур имтиҳон жараёнлари келажакда қонун устуворлиги, халқ манфаати ҳимояси учун муносиб ҳуқуқшуносларни саралаб беришга замин яратади. 

photo5400191866391079964.jpg

Маълумот ўрнида, мавжуд ҳужжатга мувофиқ, Навоий вилояти юридик коллежига 2019 — 2020 ўқув йили учун жами 180 нафар ўқувчи қабул қилинади.

photo5400191866391079962.jpg