Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
50 гектар майдонда 25 минг туп мевали кўчат ўтқазилди
12:13 / 2023-11-30

Ерга ниҳол қадаб, боғ яратиш, ён-атрофни кўкаламзорлаштириш энг эзгу амаллардан биридир. Бу борада юртимизда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Кузги дарахт экиш мавсуми барча ташкилот ва идоралар, кенг жамоалар фаоллигида қизғин руҳда олиб борилмоқда.

Таъкидлаш жоизки, ушбу йўналишдаги саъй-ҳаракатлар “Ўзбекистон — 2030” стратегиясида белгиланган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида яшил боғлар барпо этиш, барча давлат идоралари, корхоналар, таълим муассасаларининг ҳудудида “яшил боғлар” ташкил қилиш борасидаги вазифаларга ҳамоҳангдир.    

“Яшил макон” эзгу ташаббусида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳам фаол иштирок этмоқда. Жумладан, вазирлик вакиллари Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ тумани Хумсон қишлоғида жойлашган “М.Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий тадқиқот институти” тажриба станцияси ер майдонида дарахт экди.  

Ушбу акция давомида 50 гектар ер майдонида эзгу ният билан 25 минг туп турли мевали дарахт кўчатлари ўтқазилди. Вазирликнинг мевали боғи ташкил қилиниб, суғориш тизимлари ташкил этилиши белгиланди.    

 

М.Комилова,  

ЎзА