English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
5 йилда 8 ярим мингга яқин талабгорга турли илмий даражалар берилган
17:22 / 2022-06-17

Таълим ва илм-фан мамлакат бугуни ва келажаги, барча соҳада амалга оширилаётган ислоҳотларнинг муваффақиятини белгилаб берадиган муҳим соҳадир.

Шу боис ҳам мамлакатимиз тараққиётининг янги даврида таълим ва илм-фанни ривожлантиришга устувор аҳамият қаратилиб, кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. 

Олий аттестация комиссия томонидан 2017 йилнинг июль ойидан 2022 йил май ойига қадар жами 8 минг 322 нафар талабгорларга турли илмий даражалар берилган.  Жумладан, 6 минг 733 нафар талабгорга фалсафа доктори, 1 минг 589 нафар талабгорга фан доктори, фан ва технологияларни ривожлантириш, иқтисодиёт тармоқларини модернизация қилиш ҳамда ижтимоий соҳалар тараққиётига улкан ҳисса қўшган 90 нафар ихтиро ёки селекция ютуғи муаллифларига фан доктори (DSc) ёки фалсафа доктори (PhD) илмий даражалари берилди. Барча ҳимоя қилинган диссертациялар илмий натижалари иқтисодиёт ва ижтимоий соҳа тармоқларига жорий этилди. 

Шунингдек, олий таълим тизимида олиб борилаётган ишлар натижасида 2021 йилда илмий даражали профессор-ўқитувчилар сони 2017 йилга нисбатан 63 фоизга ортиб, 12 минг 686 нафарга етди. Илмий салоҳият 2017 йилдаги 31,9 фоиздан 2021 йилда 39,3 фоизга ўсди. Бундан ташқари, 2017 йилда диссертациялар ҳимоялари бўйича атиги 32 та Илмий кенгашлар фаолият юритган бўлса, ҳозирги кунда уларнинг сони 172 тага етди. 

Айни пайтда олий таълим муассасаларида 5 минг 120 нафар докторант  ва 379 нафар стажёр-тадқиқотчи илмий-тадқиқот фаолияти билан шуғулланмоқда. 2022 йилда олий таълим ва илмий ташкилотларда 2500 дан ортиқ диссертациялар ҳимоялари режалаштирилган. 

Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси томонидан ўтказилган “Республикамизда ҳимоя қилинаётган диссертациялар ва уларнинг мамлакатимиз ривожи ва тараққиёти, халқимиз фаровонлигини оширишдаги ўрни ва роли” мавзусидаги давра суҳбатида айтиб ўтилди.    

Давра суҳбатида депутатлар ҳимоя қилинаётган диссертациялар ва уларнинг натижадорлиги юзасидан атрофлича маълумотларга эга бўлиб, ўз фикр-мулоҳазаларини баён этдилар. Соҳадаги камчилик ва муаммоларни бартараф этиш бўйича бир қатор таклиф ва тавсиялар билдирилди.  

Муҳтарама Комилова, ЎзА