Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
5 ташаббус амалда: Форишдаги IT марказлари
10:47 / 2022-09-25

Давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббусда ёшларимизга бўлган эътиборни янада кучайтириш, уларни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, ёшларда ахборот технологияларидан фойдаланиш кўникмаларини шакллантириш, китобхонликни тарғиб қилиш, хотин-қизлар бандлигини таъминлашга урғу берилган эди.

Ана шу ташаббусларни ҳаётга кенг татбиқ этиш мақсадида Жиззах вилоятининг Фориш туманида ҳам намунали ишлар амалга оширилмоқда.

Ушбу ташаббусларнинг учинчиси – аҳоли ва ёшлар ўртасида компьютер технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланишни ташкил этишга эътибор қаратилиб, икки йил муқаддам Фориш туманида энг замонавий инфратузилма билан жиҳозланган янги IT маркази ишга туширилган эди. Бу ерда қатор давлат хизматлари ҳамда ўқитувчи мураббийларнинг ахборот технологиялари бўйича малакасини ошириш имконияти ҳам яратилди.

IT марказда “Бир миллион дастурчи”, “Компьютер саводхонлиги”, “Дастурлаш”, “Графика дизайн”, “IT инглиз тили” каби қатор йўналишларда ўқув машғулотлари ўтказилмоқда. Ҳозир 65 нафар тингловчи йўналишлар бўйича ўз билим ва тажрибаларини оширмоқда.

– Марказда ўтган йили 711 нафар ёш ўқув курсини битириб чиққан бўлса, жорий йилнинг ўтган 2 чораги мобайнида 250 нафар тингловчи ахборот технологиялари соҳасида билимларини оширишга муяссар бўлди, – дейди Фориш туман IT маркази бошқарувчиси Шерзод Дархонов. – Марказ ўқув курсларига қабулда ёш доираси чегараланмаган. Ҳар бир қизиқувчи бемалол келиб, ўз билимини ошириши мумкин. Бунинг учун барча имкониятлар яратилган. Марказ замонавий компьютер жиҳозлари, юқори тезликдаги интернет билан таъминланган. Президентимиз томонидан илгари сурилган бешта муҳим ташаббуснинг учунчи йўналиши доирасида 540 нафар ёш ўқишга жалб этилади. Туманда IT соҳаси бўйича ишлар кўлами кенг. Жумладан, соҳани ривожлантириш мақсадида ҳозирга қадар барча муассасалар, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими, ҳамкорлигида ёшларни дастурлаш ва IT соҳада стартап лойиҳаларга кенг жалб қилиш ҳамда қўллаб-қувватлаш, улар ўртасида ўзаро тажриба алмашишни таъминлаш мақсадида 27 та кўрик-танлов ўтказилди. Қатор кўргазмалар ташкил этилиб, фаол ва иқтидорли ёшлар рағбатлантириб борилиши йўлга қўйилди.

 

А.Қаюмов, Ж.Ёрбеков (сурат), ЎзА