Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
5 мингдан ортиқ корхоналар фаолияти ўрганилиб, 500 га яқин муаммоли масалалар аниқланди
18:18 / 2020-07-13

Бу ҳақда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.


Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари С.Умурзаков бошчилигидаги вазирликлар, идоралар, саноат бирлашмалари ва тижорат банклари раҳбарларидан иборат ишчи гуруҳ Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларидаги тадбиркор ва экспортчиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва юзага келаётган масалаларни ҳал этишга қаратилган мақсадли ишларни амалга оширди.

Бу ҳақда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Ишчи гуруҳ бевосита жойлардаги корхоналар ва объектларда бўлиб, Президентимизнинг жорий йилнинг Андижон, Фарғона ва Наманган вилоятларига ташрифи чоғида берилган топшириқлар ижросининг мониторингини ўтказди. Кўрилаётган чора-тадбирлар самарадорлиги ўрганилди, долзарб муаммолар аниқланди ва уларни ҳал этиш алгоритмлари ишлаб чиқилди. Бундан ташқари, аниқланган масалаларни ҳал этишнинг аниқ муддатлари тегишли ташкилотларни жалб қилган ҳолда ижросига масъул раҳбарлар белгиланди.

Президентимиз ташаббуси билан Фарғона вилоятида амалга оширилаётган «Тадбиркор – ислоҳотчи» тизими доирасида тадбиркорлик субъектлари билан ишлаш натижалари алоҳида кўриб чиқилди. Ушбу ташаббус доирасида минтақадаги 295 та йирик, 1845 та ўрта ва 34573 та кичик корхоналарга республика ва вилоят ишчи гуруҳлари аъзолари, шунингдек, шаҳар ва туманларнинг 4 та сектор раҳбарлари тегишли равишда бириктирилди. Ҳозирги кунга келиб, 5 мингдан ортиқ корхоналар фаолияти ўрганилиб, 500 га яқин муаммоли масалалар аниқланди ва 350 дан кўпроғи тегишли идоралар ва тижорат банкларини жалб қилган ҳолда жойида ҳал этилди.