Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
5 минг АҚШ доллари эвазига объект олиб беришини ваъда қилган фуқаро ушланди
09:07 / 2021-06-01

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаменти Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси, Қўнғирот тумани бўлими, Қўнғирот тумани ДХХ бўлими ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди.

Т.М.Қ. масъулияти чекланган жамияти иш юритувчиси А. нинг аризасига асосан ўтказилган тадбир давомида яна бир жиноят фош этилди.  

Фуқаро А.Б. ариза эгаси фуқаро А.нинг ишончига кириб, унга қурилиш объектига бюджетдан ажратиладиган пул маблағининг 8 фоизи эвазига танишлари орқали Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудидан қурилиш объекти олиб беришини ваъда қилиб, шундан аванс сифатида 5000 АҚШ долларини талаб қилади. Жорий йилнинг 11 май куни соат 20:30 лар чамасида Нукус шаҳри А.Досназаров кўчасида жойлашган овқатланиш шохобчаларидан бирида фуқаро А.дан талаб қилинган пулни фирибгарлик йўли билан олган вақтида ушланди ҳамда кимёвий ишлов берилган 5000 АҚШ доллари ашёвий далил тариқасида олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан Департаментнинг Қорақалпоғистон Республикаси Қўнғирот тумани бўлими томонидан фуқаро А.Б. га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Довуд Абибуллаев, ЎзА