Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
5 миллион сўмгача иш ҳақи тўлаётган тадбиркорларга ижтимоий солиқ ставкаси 2 бараварга камайтирилади
16:55 / 2023-05-15

“20 минг тадбиркор – 500 минг малакали мутахассис” дастурида иштирок этадиган тадбиркорларга солиқлардан алоҳида имтиёзлар берилади. Жумладан:

– камида 20 фоиз камбағал оила аъзосини бир йил давомида иш билан таъминласа, мол-мулк ва ер солиқларидан озод қилинади;

– камбағал оила аъзоси даромад солиғидан озод қилинади;

– 5 миллион сўмгача иш ҳақи тўлаётган тадбиркорларга ижтимоий солиқ ставкаси 2 бараварга камайтирилади.

Шунингдек, дастурда қатнашадиган тадбиркорлар солиқ ва божхона маъмурчилигида енгилликлар олади. Хусусан:

– улар фаолиятида солиқ текширувлари ўтказилмайди;

– уларга қўшилган қиймат солиғи, шунингдек, ортиқча тўланган солиқлар текширувсиз қайтариб берилади;

– қўшилган қиймат солиғи бўйича гувоҳнома муддатидан илгари бекор қилинмайди;

– барча солиқлардан қарздорликни бир йилгача кечиктириб тўлаш имкони берилади;

– божхона тўловларини суғурта кафолатисиз олти ойга бўлиб-бўлиб тўлашга рухсат берилади.

Бу ҳақда Президент раислигида ўтказилаётган видеоселектор йиғилишида маълум қилинди.

ЎзА