French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
5 кунда 110 та қонунбузарлик
11:26 / 2020-07-16

Автотранспорт воситасида асоссиз ҳамда мақсадсиз ҳаракатланган ушбу фуқаролар карантин талабларини қўпол равишда бузган.


Сирдарё вилоятида жорий йилнинг 10-15 июль кунлари, яъни 5 кун мобайнида карантин талабларини бузган 110 нафар фуқаронинг автотранспорт воситалари жарима майдончасига тушган. Уларга нисбатан 343 миллион 420 минг сўм миқдорида жарима расмийлаштирилган.

Автотранспорт воситасида асоссиз ҳамда мақсадсиз ҳаракатланган ушбу фуқаролар карантин талабларини қўпол равишда бузган. Шу сабабдан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 54-моддаси 2-бандига асосан жисмоний шахсларга энг кам иш ҳаққининг 20 баробаридан 30 баробаригача, мансабдор шахсларга нисбатан энг кам иш ҳаққининг 30 баробаридан 50 баробаригача (янги қоидага кўра белгиланган жарима 15 кун ичида тўланса, жарима суммасининг 70 фоизи миқдорини тўлаши белгилаб қўйилди) маъмурий ҳужжатлар расмийлаштирилди.

5 кун давомида жарима майдончасига қўйилган автотраспорт воситалари орасида бир қатор мансабдор шахсларнинг ҳам автомобиллари борлиги таъкидланмоқда.

Сирдарё вилояти ЙҲХ бошқармаси барча фуқароларни карантин талабларига қатъий риоя қилишга чақириб мурожаат қилди. «Мақсад жаримага тортиб, кимларнингдир оғриқли нуқталарига тегиш эмас, балки бунинг пировардида аввало ўзларингиз, яқинларингиз қолаверса барчанинг сиҳат-саломатлиги ўйланиб амалга оширилаётган сайъ-ҳаракатлардир» дейилади мурожаатда.

Қадрли юртдошлар белгиланган вақтлардан ташқари автотранспорт воситасида ҳаракатланишни чекланг. Ўзингиз ва ўзгалар саломатлигига бефарқ бўлманг.

Карантин қоидаларини бузманг, зеро, оддий фуқароми, мансабдор шахсми қонун барча учун баробар эканлигини унутманг. Энг яхшиси уйда қолинг.