Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
47 та уй-жой мулкдорлари ширкати томонидан 4,5 миллиард сўм маблағ мақсадсиз сарфланган
17:53 / 2023-07-14

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг маълум қилишича, жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида кўп қаватли уйларга хизмат кўрсатувчи бошқарув органлари томонидан 8 миллиард сўм маблағ мақсадсиз сарфланган.

Аҳоли мурожаатларига асосан 2023 йилнинг биринчи ярим йиллигида Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси томонидан кўп квартирали уйларга хизмат кўрсатувчи 200 га яқин бошқарув ташкилотлари фаолияти ўрганилди.  

Ўрганишда 47 та уй-жой мулкдорлари ширкати томонидан 4,5 миллиард сўм, 31 та бошқарув сервис компанияси (БСК) томонидан 3,5 миллиард сўм маблағ мақсадсиз сарфлангани аниқланди.  

Хабарда қайд этилишича, аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан тўпланган ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган.  

Ш.Маматуропова, ЎзА