Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
46 та ташкилотнинг 600 га яқин идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига ўзгартириш киритилди
11:20 / 2021-08-05

«Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги янгидан қабул қилинган қонун, бошқа қонунчилик ҳужжатлари сингари вазирлик ва идораларнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш зарурати пайдо қилган эди.

Жумладан, ушбу қонуннинг қабул қилиниши амалдаги 800 та идоравий ҳужжатга ёки бугунги кунда амалда бўлган жами идоравий ҳужжатларнинг 64 фоизига ўзгартириш киритилишини тақозо этди.

Шу сабаб, қонунчиликнинг ўзаро мувофиқ ҳолатда бўлишини ўз вақтида таъминлаш, вақт ва ресурслар сарфининг олдини олиш ва албатта давлат органлари ходимларига енгиллик яратиш мақсадида, Адлия вазирлиги юқоридаги ҳужжатларга ўзгартиришлар киритишни назарда тутувчи 2 та ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Ушбу ҳужжатлардан бири куни кеча давлат рўйхатидан ўтказилди ва бу орқали 46 та вазирлик ва идоранинг амалдаги 569 та идоравий ҳужжатларига ўзгартиришлар киритилиб, «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги қонунга мувофиқлаштирилди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 19 майдаги ПФ-5997-сон Фармони билан Адлия вазирлигига амалдаги барча идоравий ҳужжатларга ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилган. Ушбу ўзгартиришлар айнан бир хил масалада ва техник кўринишда бўлиши лозим.

Шунингдек, вазирлик яна 230 та идоравий ҳужжатга ўзгартириш киритишни назарда тутувчи навбатдаги ҳужжат лойиҳасини ҳам қабул қилиш бўйича иш олиб бормоқда.

Мафтуна КАРИМОВА, ЎзА