Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
450 нафар курсантдан 180 нафарига “Кичик сержант” ҳарбий унвони берилди
10:23 / 2020-02-23

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари кичик мутахассисларни тайёрлаш марказида курсантларнинг навбатдаги тантанали битирув тадбири бўлиб ўтди.


Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари кичик мутахассисларни тайёрлаш марказида курсантларнинг навбатдаги тантанали битирув тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирда Марказий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони полковник Айбек Саидов, Мудофаа вазирлиги кадрлар бош бошқармаси бошлиғи полковник Фарҳод Шерматов, Самарқанд вилояти “Нуронийлар” жамғармаси кенгаши вакиллари, фахрийлар, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, ота-оналар ҳамда бир гуруҳ ёшлар иштирок этди.

Сўзга чиққанлар ҳарбий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида гапирар экан, юртимизда кичик мутахассисларни тайёрлашнинг замон талабларига жавоб берадиган самарали тизими яратилганлиги, натижада эса юксак назарий ва амалий билимларга эга бўлган ҳарбий хизматчилар ўз билими, малакаси ва маҳорати билан Қуролли Кучлар сафларидан муносиб ўрин эгаллаётганлигини алоҳида таъкидлаб ўтишди.

photo_2020-02-23_10-23-06.jpg

Шундан сўнг, 450 нафар курсантга сертификат ва кўкрак нишонлари топширилди, улардан 180 нафари эса навбатдаги “кичик сержант” ҳарбий унвонини олди.

Тадбирда курсантларнинг қўл жанги бўйича кўргазмали чиқишлари, Самарқанд вилояти Ҳамид Олимжон номидаги драма театрининг саҳна кўринишлари ва концерт дастури намойиш этилди.

Шунингдек, курсантлар томонидан инновацион ёндашув асосида яратилган “Кўчма техник хизмат кўрсатиш ускунасини” дала шароитларида фойдаланиш тартиблари ҳам кўрсатилди.

Тадбир сўнгида марказга бириктирилган нуронийлар, фахрийлар ва бир гуруҳ ёшлар байрамона дастурхон атрофида ўзаро суҳбатлашишди.

photo_2020-02-23_10-23-07.jpg