Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
45 гектарлик интенсив ёнғоқзор барпо этилди
17:51 / 2020-04-19

Лойиҳага кўра, аввало мазкур ерга 125 метр пастликдан қувурлар ёрдамида 5 километрлик сув тармоғи тортилди.


Наманган вилоятининг Чортоқ туманидаги Қорабоғ қишлоғида суғориш катта муаммо бўлгани сабабли узоқ йиллардан буён фойдаланилмай, қаровсиз ётган 45 гектар майдонни “Walnuts of Chartak” фермер хўжалиги ўз тасарруфига олиб интенсив ёнғоқзор барпо этиш лойиҳасини амалга оширди.

Лойиҳага кўра, аввало мазкур ерга 125 метр пастликдан қувурлар ёрдамида 5 километрлик сув тармоғи тортилди. Янги ташкил этилган боғ ҳудудига Туркиядан келтирилиб, маҳаллий иқлимга мослаштирилган 8000 туп “Фернор” навли ёнғоқ кўчати ўтқазилди.

Уч йилда ҳосилга кириши кутилаётган ёнғоқ кўчатлари 25 йил давомида йилига ўртача 60 килограммдан 200 килограммгача ҳосил беради. Ёнғоқ қатор оралари, маҳаллий кўчатларни парваришлаш шарти билан ёш оилаларга бепул бўлиб берилиб, у ерга ерёнғоқ, кунгабоқар ва бошқа экинлар экилди.

“Walnuts of Chartak” фермер хўжалиги томонидан ҳудуддаги яна 30 гектар фойдаланилмаётган ерни ўзлаштириб, ўрикзор барпо этиш, шунингдек замонавий типдаги молхона қуриш режалаштирилмоқда.

photo_2020-04-19_17-31-22.jpg