Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
45-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида нечта давлат қатнашади?
11:48 / 2024-08-10

Халқаро шахмат федерацияси жорий йилнинг 10-23 сентябрь кунлари Венгрия пойтахти Бунжаҳон шахмат олимпиадасида иштирок этадиган жамоалар рўйхатини эълон қилди.

Унга кўра, ҳар икки йилда бир марта ўтадиган мазкур олимпиада мусобақасининг эркаклар баҳсларида 193 та, аёллар турнирида эса 181 та жамоа ғолиблик учун кураш олиб бориши белгиланган.

“ФИДЕ-2024” шахмат олимпиадасининг амалдаги ғолиби - Ўзбекистон терма жамоаси Нодирбек Абдусатторов, Жавоҳир Синдоров, Нодирбек Ёқуббоев, Жаҳонгир Воҳидов, Шамсиддин Воҳидовларни рўйхатдан ўтказган бўлиб, жамоага таниқли шахматчи Владимир Крамник сардорлик қилади.

Шахмат олимпиадасининг энг кучли жамоаларидан бири сифатида эътироф этилаётган АҚШ сафида бу гал дунёнинг етакчи шахматчиларидан бири бўлган Ҳикару Накамура иштирок этмайди.  

АҚШ терма жамоаси Фабиано Каруана, Уэсли Со, Лениер Домингес Перес, Левон Аронян ва Рей Робсондан иборат таркибни майдонга туширишга ҳозирлик кўрмоқда.

Жаҳон шахмат тожига даъвогар Гукеш, Аржун ва Рамешбабу Праггнанандхаа каби кучлилардан таркиб топган Ҳиндистон терма жамоаси ҳар доимгидек олтин учун асосий даъвогарлардан бири сифатида талқин қилинган.

Бундан икки йил муқаддам ўтган 44-шахмат олимпиадасида қатнаша олмаган Хитой 45-шахмат олимпиадасида икки жамоани Будапештга юборишни тасдиқлаган. Венгрия пойтахтида амалдаги жаҳон чемпиони Вэй И, Юй Янъи ва бошқалар Хитой шахматининг мўъжизасини кўрсатиши кутилмоқда.

Магнус Карлсен етакчилигидаги Норвегия терма жамоаси ҳам олимпиадага ўзига хос тарзда тайёргарлик кўрганини таъкидламоқда.

Т.Рўзиев,

ЎзА