Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
44 нафар амалдор жаримага тортилган
16:22 / 2024-08-26

Маълумки, Бизнес-омбудсман томонидан республикамиз бўйлаб ҳар бир ҳудудда тадбиркорлар билан учрашувлар ўтказилиб, уларнинг таклиф ва муаммолари доимий тингланиб келинади.

Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девони томонидан тадбиркорлар мурожаатларининг ўз вақтида кўриб чиқилиши таҳлил қилинганда айрим амалдорлар томонидан қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган. 

Уларга келиб тушган мурожаатларнинг яна бири Андижон вилоятидан бўлди. 

Хусусан, Андижонда 44 нафар амалдор жаримага тортилган. 

Маълумотларга кўра, Вазирлар Маҳкамасининг 434-сон қарорига асосан, чорвачилик маҳсулотлари учун субсидия ажратиш бўйича тузилган туман комиссияси томонидан 5 иш кун ичида электрон платформа орқали хулоса берилиши шартлиги белгиланган. 

Бироқ, вилоятнинг 9 нафар туман ҳокими қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарлари, 11 нафар туман агроинспекция бўлим бошлиқлари, 16 нафар ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлим бошлиқлари ва 8 нафар туман молия бўлими бошлиқлари томонидан тадбиркорлардан келиб тушган мурожаатларга хулоса беришда муддат бузилишига йўл қўйилган. 

Мисол учун, Асака туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари томонидан “Зумрад” (номи ўзгартирилган) МЧЖнинг 2023 йил 31 октябрдаги субсидия ажратиш ҳақидаги аризаси 2024 йил 19 январда муддати ўтказилиб хулоса берилган. 

Андижон вилоятидаги 44 нафар мансабдорнинг шу каби қонунбузилиши ҳолатига йўл қўйгани оқибатида тадбиркорларнинг мурожаати ўз вақтида кўриб чиқилмаган. 

Шу боис, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 43-моддасига асосан, қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйган масъул шахслар маъмурий жавобгарликка тортилган. 

Гулноза Бобоева, ЎзА